Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш ўйинларини бошқариб боришади

  • 29 May 19:51
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Жорий йилнинг 5 июнь куни Осиё қитъасида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 9-тур ўйинлари ўтказилади. Аҳамиятли томони шундаки, саралаш босқичи доирасидаги икки учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб бориши маълум бўлди.

Tecno

Индонезия — Хитой (Тошкент вақти билан 18:45да старт олади)

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов ва Алишер Усмонов
Тўртинчи ҳакам: Аскер Нажафалиев
ВАР: Фирдавс Норсафаров
АВАР: Абдурашид Худойберганов

Баҳрайн — Саудия Арабистони (Тошкент вақти билан 21:00да старт олади)

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев
Ёр­дамчи ҳакамлар: Андрей Сапенко ва Темур Гайнуллин
Тўртинчи ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев
ВАР: Аҳрол Рисқуллаев
АВАР: Бахтиёрхўжа Шавкатов

Ҳакамларимизга ушбу учрашувларда омад тилаб қоламиз!

 

Comments

You must be logged in to commet!
&
Olim
29/05/2025 20:23
Omadini bersin. Yuzi yorug‘ bo‘lsin!