Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛнинг муҳим беллашувини бошқаради
Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги беллашувларга ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам жалб этилган. Ҳиндистоннинг Гоа шаҳри мезбонлик қилаётган "E" гуруҳи баҳсларида Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ҳам ишламоқда.
ЎФА матбуот хизматининг маълумот беришича, ўзбекистонлик ҳакамларга ушбу гуруҳ 2-туридан ўрин олган муҳим учрашув ишониб топширилган.
"E" гуруҳи 2-тури доирасида кечадиган "Aл-Райян" - "Персеполис" баҳси ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди. Илгиз Танташев ушбу ўйинда бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда Aндрей Тсапенко ва Тимур Гайнулин ёрдам беради", - дейилади ЎФА расмий "Телеграм" саҳифаси тарқатган хабарда.
Ушбу баҳс бугун Тошкент вақти билан 22:00 да старт олади.
Фикрлар