Ўзбекистонлик ҳакамлар Россия иштирокидаги яна бир ўйинни бошқаради
ФИФА кунлари доирасида Россия терма жамоаси навбатдаги учрашувни 26 март куни Санкт-Петербург шаҳридаги "Газпром-Арена" стадионида Ироққа қарши ўтказади. Эътиборли томони, ушбу баҳсга ҳам ўзбекистонлик ҳакамлари бригадаси таклиф олишди.
Аввалроқ, вакилларимиз россиянинг Эронга қарши беллашувида ҳам ишлаши хабар қилинганди.
Демак, Россия - Ироқ ўртоқлик ўйинида Аҳрол Рисқуллаев (бош ҳакам)га Санжар Шоюсупов ҳамда Алишер Усмонов (ёрдамчи ҳакамлар) ёрдам беришади.
Ўртоқлик учрашуви
26 март, "Газпром-Арена" стадиони
Россия - Ироқ
Аҳрол Рисқуллаев
Санжар Шоюсупов
Алишер Усмонов
Фикрлар