Ўзбекистонлик ҳужумчи фаолиятини жаҳоннинг энг кучли лигасида давом эттиради

Асли келиб чиқиши тошкентлик бўлган хоккейчи Артур Калиев Миллий хоккей лигасида иштирок этувчи "Лос-Анжелес Кингз" жамоаси билан 3 йиллик шартнома имзолади.

18 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум Онтарио хоккей лигасида иштирок этувчи "Гамильтон Бульдогс" клуби сафида 57 баҳсда музга чиқиб, 44 та шайба кирититишга ва 54 та голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлган.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)