Ўзбекистонлик ITKF каратэ-до усталари онлайн тарзидаги халқаро турнир ғолиби бўлди
25-29 октябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ITKF каратэ-до бўйича Афро-Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур турнир ката йўналишлари бўйича онлайн тарзида ташкил этилди. Мусобақада ўзбекистонлик 21 нафар каратэ устаси ҳам иштирок этди. Қувонарлиси, Ўзбекистон ITKF каратэ-до терма жамоаси аъзоларидан 4 нафари совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади.
Жумладан, Ўлжас Турдалиев ва Тоҳир Шодмоналиев чемпионат ғолиби бўлди, Тоштемир Пўлатов ҳамда Рамшид Солибоев 2-ўринни қўлга киритди.
Фикрлар