Ўзбекистонлик жаҳон чемпиони дастлабки жиддий тўсиқни забт этди

  • 07 Mar 16:38
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
CHERY AUTO

Иорданияда давом этаётган лицензион турнирида жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг) ҳам илк жангини ўтказди. У ҳиндистонлик Гаурав Соланкига қарши рингга кўтарилди. Ушбу қарама-қаршилик ғолиби Токио йўлланмасига янада яқин келарди. Чунки, бу вазн тоифасида 6 та йўлланма ўйналмоқда. Қолаверса, юртдошимиз жой олган тарафда икки кучли рақиб бўлса, биттаси шу ҳинд боксчиси эди. Иккинчиси кучли рақиб - қозоғистонлик Серик Темиржанов билан эса ярим финалда тўқнаш келиши мумкин.

Tecno

Жанг мобайнида рақибидан устунликка эришган Мирзахалилов якунда 4:1 ҳисобида зафар қучди ва навбатдаги босқичга йўл олди.

Comments

You must be logged in to commet!