![](https://static.sports.uz/crop/b313fcb9e13d33aaa66fbcab3658c6cf.png)
Ўзбекистонлик жангчи AYBAT промоушенида жанг қилади
6 июнь куни Қирғизистоннинг сўлим гўшаларидан бири Ноокат шаҳрида ММА бўйича ўзига хос турнир ташкил этилади. Яъни, AYBAT промоушенининг навбатдаги жанг кечаси бўлиб ўтади.
Мазкур промоушенда ўзбекистонлик жангчиларнинг ҳам ўз ўрни бор. Бир қатор ҳамюртларимиз ушбу лигада ҳам ажойиб жанглари билан қирғизистонлик ММА ихлосмандаларини ҳайратига ва қизиқишига сабаб бўлмоқда. Ана шундай жангчиларимиздан бири Баҳодир Тиллабоев айнан ушбу жанг кечасида октагонга кўтарилади.
У мезбонлар вакили Данияр уулу Дастанга қарши жанг қилади. Қирғизистонлик жангчи фаолияти мобайнида тўртта жанг ўтказиб, учтасида ғалаба қозонган ва бир бора мағлубият қайд этган. Тиллабоевнинг рекорди эса 5-1 кўринишга эга.
Ҳозирда ушбу жангчимиз мураббийи Жаҳонгир Қорабоев қўл остида жангга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Шу ўринда юртдошимизга олдинда турган жангда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Фикрлар