Ўзбекистонлик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов промоушенида жанг қилади

  • 27 июль, 2021, 10:56
  • 0
  • MMA

3 август куни Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳри катта ММА кечасига мезбонлик қилади. Яъни, мазкур шаҳарда Ҳабиб Нурмагомедовга тегишли бўлган EFC промоушени навбатдаги турнирини ташкил қилади.

Ушбу жанг оқшомида Ўзбекистон вакили ҳам октагонга кўтарилади. Бехзод Жиянов ҳамда юртимиз ММА оламининг машҳур вакилларидан бири Нурсултон Рўзибоевнинг шогирди ҳисобланувчи Нодир Аҳатжонов мезбон Осмон Абдулазизовга қарши жанг қилади. Мазкур қарама-қаршилик -93 кг вазн тоифасида ўтказилади.

Маълумот учун, ҳамюртимиз шу кунга қадар профессионал тарзда иккита жанг ўтказган ва ҳар иккисида ғалаба қозонган. Унинг рақиби эса  4-1 кўрсаткичга эга.

Омад ёр бўлсин!

абдулазизов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!