Ўзбекистонлик жангчи "Open FC 19" турнирида октагонга кўтарилади

  • 30 апрель, 2022, 14:52
  • 0
  • MMA

15 май куни Россиянинг Самара шаҳрида "Open FC 19" турнири бўлиб ўтади.

Мазкур жанг оқшомида ўзбекистонлик Қодирхон Ғаниев ҳам навбатдаги жангини ўтказади. 

У россиялик Руслан Габараевга қарши октагонга кўтарилади. Ушбу тўқнашув ярим оғир вазн (93 кг) тоифасида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, ҳамюртимизнинг профессионал рекорди 6-3 кўриниш олган бўлса, Габараев профессионал фаолиятидан дебют жангини ўтказади.

FB_IMG_1651311804952

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!