Ўзбекистонлик "Кичик Тайсон" Мэнни Пакьяо жамоаси вакили билан жанг қилади

  • 28 февраль, 2020, 13:58
  • 0
  • Бокс

Хабар бериб ўтганимиздек эртага, Камбоджа мамлакатида уч нафар профессионал боксчиларимиз навбатдаги жангларини ўтказади. Жумладан, Абдурасул Исмоилов (7-1-0-4КО) филиппинлик Адонес Агуэло (33-20-2-23 КО)га, Равшанбек Шерматов (4-1-0-1 КО) ҳам филиппинлик Мелмарк Дигнос (9-4-0-1 КО) билан ва ниҳоят "Кичик Тайсон" номи билан танилиб бораётган Олимжон Назаров (21-5-0-12 КО) ҳам яна бир Филиппин вакили Орлие Силвестри (15-5-2-8 КО) га қарши рингга кўтарилади. Ҳар уч боксчимизнинг мураббийи Бобур Нажмиддиновнинг маълум қилишича, Силвестри машҳур Мэнни Пакьяо жамоасидан ҳисобланиб, "Пекмен"нинг Филиппиндаги мураббийи қўл остида жангларга тайёргарлик кўришини таъкидлаб ўтиш зарур.
Мазкур жанг кечаси аввалидан анъанавий тарздаги вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Юртдошларимиз белгиланган вазн меъёрини бажара олишди.

Эслатиб ўтамиз: Ҳар уч ўзбекистонлик чармқўлқоп устаси Жанубий Кореянинг "Cocky Buffalo" промотерлик компанияси билан ҳамкорлик қилишади.

Без названия (1)

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!