Ўзбекистонлик

Хабарингиз бор, эртага “Кичик Тайсон” номи билан машҳур ҳамюртимиз Олимжон Назаров Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади. Унга таиландлик жуда кучли рақиб, Чайват Буадкраток тўқнаш келади. Ушбу Таиланд вакили профессионал рингда 33 та жанг ўтказиб, уларнинг 32 тасида ғалаба қозонган. Бир маротаба мағлубият қабул қилиб олган. Ғалабаларининг 20 тасини нокаут эвазига қўлга киритган.

Мазкур жангда юртдошимиз “WBO international Flyweight Title” камарини ҳимоя қилади. Бугун, ушбу жанг аввалидаги вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз белгиланган вазн меъёрини бажара олди.

photo_2019-11-02_10-50-59

photo_2019-11-02_10-51-00 (2)

photo_2019-11-02_10-51-01 (2)

 

Минбар

Барча блоглар