Ўзбекистонлик "Кичик Тайсон" WBO рейтингида пайдо бўлди
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) сентябрь ойи рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, (-50,80 кг, 112 фут) вазн тоифасида рингга чиқаётган “Кичик Тайсон” дея эътироф этилувчи, Олимжон Назаров (19-5, 11 КО) ҳам илк марта ўрин олди. Янги рейтингда у 14-поғонадан ўрин эгаллаган.
Хабарингиз бор, Олимжон Назаров август ойида филиппинлик Иван Сорианони (20-3-1, 10 КО) очколар ҳисобида мағлубиятга учратиб, “WBO international Flyweight Title” чемпионлик камари соҳиби бўлганди.
Қолаверса, (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО) бу ойда ҳам ўз ўрнини сақлаган ҳолатда 11-ўринни банд этган. Шунингдек,Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF рейтингида биринчи, WBC рейтингида эса олтинчи ўринда қайд этилган.
Супер енгил вазн (-63,5 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказадиган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев (16-0, 14 КО) аввалги ойга нисбатан 3 поғона пастлаган ва 11-поғонани банд этди. Шоҳжаҳон яна WBA рейтингида тўртинчи, IBF рейтингида эса олтинчи ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар