Ўзбекистонлик ММА жангчиси WEF прмоушенининг навбатдаги турнирида октагонга кўтарилади
21 март куни Қирғизистоннинг Ош вилояти, Қорасув шаҳрида ММА бўйича WEF промоушенининг навбатдаги турнири бўлиб ўтади. Табиийки, ушбу жанг кечасида ўзбекистонлик ММА вакиллари ҳам октагонга кўтарилади.
Жумладан, Жаҳонгир Қорабоев ҳамда Фаррух Мадаминов қўл остида машғулотлар олиб борувчи Диёрбек Муталибов ҳам навбатдаги жангини ўтказади. 70 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган ушбу юртдошимизга мезбонлар вакили Камбар уулу рақиблик қилади.
Мазкур жангда юртдошимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Фикрлар