Ўзбекистонлик ММА вакили Россияда жанг қилди
29 август куни Россиянинг Москва шаҳрида “WEF Selection 37” турнири бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик ММА вакиллари ҳам октагонга кўтарилди.
Жумладан, Фаррух Мадаминов шогирди “Бўстон бўрилари” клуби аъзоси Шоҳруҳ Турғунов ҳам навбатдаги жангини ўтказди. Унга қирғизистонлик Имарали Уулу рақиблик қилди.
Мазкур жанг енгил вазн (70.3 кг) тоифасида ўтказилди. Якунда, бутун жанг мобайнида рақибига нисбатан аниқ ва фаолроқ бўлган ҳамюртимиз ҳакамлар қарорига кўра, ғалаба қозонди.
Мазкур муваффақият билан спортчимиз ва унинг мураббийларини муборакбод этамиз!
Фикрлар