Ўзбекистонлик ММА вакиллари Қирғизистонда жанг қилади
6 июнь куни Қирғизистоннинг Ноокат шаҳрида профессионал ММА кечаси ўтказилади. Мазкур мамлакатда ўз ўрнига эга бўлган, AYBAT FC промоушени навбатдаги жанг кечасини ташкил қилади.
Ушбу жанг оқшомида бир қатор ўзбекистонлик спортчилар ҳам ўз жангларини ўтказади. Баҳодир Тиллабоевнинг иштироки ҳақида кеча хабар бериб ўтган эдик. Бизга маълум бўлишича, ушбу кечада яна уч нафар ҳамюртимиз октагонга кўтарилади.
Жумладан, "Бўстон бўрилари" клуби вакиллари Мадиёр Абдумуталибов қирғизистонлик Амирали Уулу Телегайга, Шоҳруҳ Турғунов ҳам қирғизистонлик Канатбек Уллу Жанболатга, Ҳасан Акбаров эса яна бир мезбонлар вакили Кулмурат Оразовга қарши жанг қилади.
Ҳар уччаласи ҳам 62 кг вазн тоифасида октагонга кўтарилади. Ҳозирда ушбу жангчиларимиз мураббийи Фарруҳ Мадаминов қўл остида жангга тайёргарлик кўрмоқда.
Шу ўринда ушбу юртдошларимизга мазкур жангларда зафар қучишига тилакдошмиз!
Фикрлар