Ўзбекистонлик мураббийлар "Дордой" клубида иш бошлашди

Қирғизистоннинг биринчи рақамли клуби – “Дордой”да ўзбекистонлик мутахассислар иш бошлашди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди. Жумладан, шундай дейилади:

“Ўзбекистон мутахассис билан 2022 йилнинг 1 июлига қадар шартнома имзоланди.

арслонов1

2022 йилнинг 27 май куни ўзбекистонлик мутахассис - Сергей Арслонов “Дордой”нинг катта мураббийига айланди. Ислом Аҳмедов маслаҳатчи мураббий бўлса, Замирбек Жумагулов мураббийлар штабига қўшилади”, - дейилади хабарда.

Бунга қадар “Дордой” клубида бош мураббий сифатида ишлаган россиялик Александр Крестинин айни пайта бор эътиборини Қирғизистон терма жамоасига қаратган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!