Ўзбекистонлик мутахассис кашф қилган футболчини Бундеслигада кутишяпти
“Зенит” етакчиси Сардор Азмунни Дортмунднинг “Боруссия”си ўз таркибига чорламоқда.
Ўз навбатида, “Зенит” ҳам бу трансферга қарши эмас ва ҳужумчи учун 20 миллион евро талаб қилмоқда. 26 ёшли эронлик футболчи Санкт-Петербург жамоаси сафида 2019 йилнинг февралидан бери тўп тепмоқда. Ўшанда Азмун “Ростов”дан 12 миллион еврога харид қилинган эди.
Ўзбекистонлик мураббий Андрей Фёдоров яқинда берган интервьюсида “Рубин”да селекция бўлимини бошқарган пайтда Сардор Азмунни собиқ “пахтакорчи” Марат Кабаев кашф қилганини айтганди.
- Менга селекция бўлимидаги мутахассислар Олег Начаев ва Марат Кабаев ёрдам берарди. “Рубин” учун биз топган энг ёрқин ўйинчи ҳақида гапирсак, бу шубҳасиз Сардор Азмун. Биринчи бўлиб, уни Марат Кабаев Санкт-Петербургдаги турнирда кашф қилган. Ўшанда Азмун 17 ёшда эди. Бир йил давомида уни олиш устида ишладик ва ниҳоят, 18 ёшга тўлиши билан эронлик футболчи Қозонга кўчиб ўтди, - деган эди Андрей Фёдоров.
Фикрлар