Ўзбекистонлик оғир вазн тоифасидаги ММА жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов промоушенида жанг қилади

  • 31 март, 2021, 22:26
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Юртимизнинг кўзга кўринган ММА жангчиси Амин Эргашевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди.

Tecno

Оғир вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келадиган юртдошимиз Ҳабиб Нурмагомедовга тегишли EFC (Eagle Fighting Championship) промоушенида октагонга кўтарилади.

Унга россиялик Дмитрий Хвалченко рақиблик қилади. Рус жангчиси фаолияти мобайнида 4 та жанг ўтказган ва уларнинг иккитасида ғалаба қозонган. Икки бора эса муваффақиятсизликка учраган.

Ҳамюртимининг рекорди эса 10-4 кўринишга эга. Мазкур тўқнашув 6 апрель куни Москва шаҳрида ташкил этилувчи “EFC 35” турнирида бўлиб ўтади.

Ушбу жангда ҳамюртимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

амин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!