Ўзбекистонлик Саиджамшид Жафаров ҳам ғалаба қозонди
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 3-кунги жанглари бўлиб ўтмоқда. Бугун 2 нафар боксчимиз рингга кўтарилади.
Дастлаб -71 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жафаров Мозамбик вакили Осорио Мухангага қарши рингга чиқади. Жанг тахминан 16:10дан сўнг бошланади.
-60 кг вазнлилар баҳсида Мужибилло Турсунов гамбиялик Мэрри Кор билан рингга кўтарилади. Жанг таҳминан 18:25дан сўнг старт олади.
--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Боксчилар рингга чиқиб келмоқда. Ҳамюртимиз қизил либосда, унинг рақиби кўк формада ҳаракат қилади.
Биринчи раунд бошланди.
Боксчилар илк сонияларда бир-бирини ўрганмоқда. Саиджамшид олдинга ўтмоқда. Вакилимиз рақибининг қорин қисмига анча кучли зарбалар йўллади. Иккилик ва учлик зарбаларини йўллади вакилимиз. Мозамбикликлар боксчи анча қийин аҳволга тушиб қолмоқда. Ҳисоб очилди. Лекин Осорио Муханга жангни давом эттира олишини билдирди.
Биринчи раунд якунланди. Ҳакамлар бир овоздан Саиджамшиднинг устунлигини қайд этишди 5:0.
Иккинчи раунд бошланди.
Саиджамшид Жафаров рақибиннинг юз қисмига иккилик зарбаларини йўналтирди. Унинг зарбалари аниқ ва кучли чиқмоқда. Мозамбиклик боксчи ҳамюртимизга яқинлашишга уринмоқда. Аммо у яқинлашгани сари Саиджамшид чап қўлида кучли зарбалар билан кутиб олмоқда.
Иккинчи раунд якунланди. Ҳакамлар яна бир овоздан Саиджамшиднинг устунлигини қайд этишди 5:0.
Учинчи раунд бошланди.
Мозамбиклик боксчи анча жонланди. У ҳамюртимизни таъқиб қилмоқда. Клинч. Саиджамшид вазиятдан чиқишга уринмоқда. Жафаров яккалик зарбалари билан чекланмоқда. Ҳамюртимиз рақибининг юз қисмини нишонга олмоқда ва унинг ҳаракатлари аниқ чиқмоқда.
Учинчи раунд якунланди. Ҳакамлар яна бир овоздан Саиджамшиднинг устунлигини қайд этишди 5:0. Саиджамшид якуний 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Фикрлар