Ўзбекистонлик "Шаҳзода" нинг рақиби ва жанг муддати аниқ бўлди ёхуд у нокаутчи боксчига тўқнаш келади

  • 26 декабрь, 2019, 17:43
  • 0
  • Бокс

Ўзбекистонлик WBA Asia чемпионлик камари соҳиби Равшанбек Умурзоқов (10-0, 7 КО) январ ойида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Россия профессионал рингларида, “Мистер печень”, “Принц” номлари билан машҳур Умурзоқов 2020 йилнинг 24 январь куни навбатдаги жангини ўтказади. Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида юртдошимиз WBA Asia чемпионлик камарини венесуэлалик Эснейкер Корреа (13-2-1, 11КО)га қарши жангда ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз: Равшанбек Умурзоқов -61,2 кг вазн тоифасида 10 маротаба жанг ўтказиб барчасида ғалаба қозонган. Уларнинг 7 тасида рақибларини нокаутга учрата олган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!