Ўзбекистонлик собиқ футболчилар Роналдиньо, Ривалдо ва “Барселона”нинг бошқа вакилларига қарши ўйнайди

Тез орада Қирғиз Республикасининг Жалолобод шаҳрида “Барселона” академияси филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу жараёнда “Барселона” президенти Жоан Лапорта собиқ футболчилар Роналдиньо, Ривалдо ва Витор Байя иштирок этиши кутилмоқда.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, ушбу очилиш маросимида “Барселона” клубининг собиқ вакиллари, Марказий Осиё терма жамоаси жумладан, Қирғиз Республикаси, Ўзбекистон ва Туркманистон футбол фахрийларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Ҳозирча, учрашув қачон бўлиб ўтиши ва унда кимлар иштирок этиши номаълум.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!