Ўзбекистонлик уч нафар ҳакам VAR тизими бўйича семинарда иштирок этади

Шу йилнинг 15-21 апрель кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида VAR тизими бўйича семинарнинг бирнинчи босқичи ўтказилади. Унда Осиёдаги ҳакамлар қаторида Ўзбекистондан ҳам уч нафар ҳакам - Валентин Коваленко, Азиз Асимов ва Ильгиз Танташев иштирок этишади. Семинарни ФИФА ва IFAB мутахассислари олиб боришади. Улар орасида ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев ҳам бор. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, VAR тизими бўйича семинар 3 босқичдан иборат бўлиб, мазкур босқичлардан муваффақиятли ўтган ҳакамларга махсус сертификат тақдим қилинади ва улар учрашувларда VAR бўйича ҳакам сифатида фаолият олиб боришлари мумкин бўлади.
 
Ҳозирда ўзбекистонлик икки нафар ҳакам - Равшан Эрматов ва Жаҳонгир Саидовда VAR тизими бўйича иш олиб бориш учун сертификат мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!