Ўзбекистонлик яккакурашчи чемпионлик камарини қўлга киритди

Кеча Қирғизистоннинг Баткен шаҳри аралаш яккакураш жанг санъатлари бўйича халқаро турнирга мезбонлик қилди.

Ушбу мусобақанинг асосий жангида ўзбекистонлик яккакурашчи Жасур Машрапов ММАдаги 3-жангини мезбон жангчи Мурат Тагаевга қарши ўтказди.

Яна бир аҳамиятли томони шундаки, бунда спортчилар FFC “Falco Fighting Championship” турнири чемпионлик камари учун кураш олиб боришди ва унда ўзбекистонлик спортчининг қўли баланд келди.

Бу мағлубият мезбон яккакурашчининг фаолиятидаги дастлабки мағлубияти бўлди. Бунгача у 4 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган эди.

Жасур Машрапов кикбоксинг ва ушу-санда бўйича спорт устаси ва қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади. ММАда олдинги иккита жангини ғалаба билан якунлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!