Ўзбекистонни бошқарган мураббий: Энди хато қилишга ҳаққи йўқ
2006 йилда “Пахтакор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган россиялик машҳур мураббий Валерий Непомняшчий ўз ҳамкасби – ЦСКА бош мураббийи Виктор Гончаренконинг клуб билан янги шартнома имзолаганига муносабат билдирди.
Виктор иш бошлагандаги вазият мураккаб эди. Таркиб 90 фоизга янгиланди. Етакчи футболчилардан фақат Игорь Акинфеев қолганди. Жамоага хом футболчилар олинди ва бош мураббий улар билан вазиятдан чиқиб кета олди. Гончаренко ички чемпионатда нималарга қодирлигини кўрсатди. Энди ундан жамоасини Чемпионлар лигасига олиб чиқиш талаб қилинади. Бу ёғига хато қилишга ҳаққи йўқ, - деди Валерий Непомняшчий.
Жорий мавсумда ЦСКА футболчилари мусобақа жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.
Фикрлар