Ўзбекистонни иккинчи уйи деб ҳисоблайдиган черногориялик легионерни яна юртимизда кутишяпти

  • 19 август, 2020, 07:22
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун сўз юритадиган футболчи - Таиланднинг “Прачуап” жамоасида тўп сурган черногориялик легионер Аднан Ораховацни бизга қандай алоқаси бор деб ўйлаяпсизми? Лекин бу ном мухлисларимиз учун яхши таниш шундай эмасми? Чунки уни Ўзбекистон билан боғлаб турадиган ришталар бор.

Tecno

Гап шундаки, Ораховац 2015-2017 йиллар давомида “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилган. Сўнг Самарқанднинг “Динамо” клубида ҳам тўп сурди. Шундан кейин Аднан Ўзбекистонни тарк этиб, Таиландга кўчиб ўтди ва юқорида маълум қилганимиздек, “Прачуап” таркибида ўйнай бошлади.

Лекин пандемия сабабли кўплаб легионерларнинг фаолияти ўзгарди. Жумладан, бизга таниш бўлган Ораховацда ҳам шундай ҳолат кузатилди. Афтидан, унда яна Ўзбекистонга қайтиш имконияти бор.

Черногориялик футболчи sports.uz мухбири билан мулоқот жараёнида Таиланддан кетгани, чемпионатимизга қайтиш имконияти, шунингдек, Ўзбекистондаги энг кучли уч нафар футболчи ҳақида ҳам гапирди.

Таиланддан кетишининг сабаби

-  Вирус туфайли 3 ойдан 5 ойгача футбол бўлмайди, дейишганди, шу сабаб уйга қайтганман, таътилдаман, - дея гап бошлади Аднан Ораховац. - Барчаси ўтиб кетади ва ҳаммаси яхши бўлади, деб ўйлагандим. Бироқ кунлар ўтаверди, вирус эса янада кўпаяверди. Таиландда аэропорт ёпиқ ва у ерга фақат ишчи визаси бор одамлар кира олади.

ораховац3

-  Ёлғон гапириб нима қиламан, клуб билан масалани ҳал қила олмадик, чунки вирус туфайли Черногорияда ҳам аэропортни ёпиб қўйишди. Шу сабаб ортга қайта олмадим. Шунинг учун “Прачауп” билан амалдаги шартномани бекор қилишга келишиб олдик, чунки қайта олмайман. Бошқа клублар вакиллари билан гаплашдим, эркин агентлигимни ва Таиланд жамоасидан кетганимни маълум қилдим. Кейин бир қанча клублар эркин агентлигимдан хабар топишди ва мен билан алоқага чиқишди.

Ораховац яна Ўзбекистонга қайтадими?

-  Тўғри, Ўзбекистоннинг иккита клубидан менга таклифлар бўлди, бироқ номларини келтира олмайман. Биз гаплашиб олдик, мен ва улар ўз талабларимизни айтдик, кўрамиз, буёғи нима бўларкин. Ўзбекистонда кўплаб дўстларим бор, бу мамлакат мен учун иккинчи уйимдек бўлиб қолган.

ораховац4

-  Ўзбекистонда 3 йил тўп сурдим: «Пахтакор»да 2.5 йил ва «Динамо» сафида ярим йил. Биласизми, Ўзбекистонни яхши кўраман, одамларини, таомларини. У ерда яқинларим қолган ва ҳозиргача гаплашиб турамиз.

Юртимиздаги энг кучли уч нафар футболчи кимлар?

-  Ўзбекистонда бир талай яхши ва иқтидорли ўйинчилар бор. Уч нафарини танлаб олиш қийин, чунки яна кўплаб яхши футболчилар бор. Аммо мен қолган ўйинчиларга ҳурматимни сақлаб қолган ҳолда қуйидаги уч нафарини санаб ўтаман: Жамшид Искандеров, Шерзод Каримов, Одил Аҳмедов.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!