Ўзбекистоннинг бугунги ғалабасини қанча мухлис стадиондан кузатганини биласизми?

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Navruz Cup" халқаро турнири финалида Уганда устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Намангандаги "Марказий" ўйингоҳида бўлиб ўтган финал Элдор Шомуродовнинг бенефисига айланиб кетди. "Рома"даги легионеримиз ўз хет-триги билан "оқ бўрилар"нинг ғалабасига улкан ҳисса қўшди.

Стадион суҳандони берган хабарга кўра, беллашувни 19150 нафар мухлис бевосита трибуналардан кузатиб борган. Ўз навбатида, Катанец шогирдлари мухлисларни хушнуд этишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!