Ўзбекистоннинг энг иқтидорли теннисчиси ҳам бош соврин учун курашадиган бўлди

 

 

Қарши шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида ташкил этилган "Фьючерс" турнирининг биринчи давра беллашувлари якунланди.

Мусобақанинг дастлабки кунида Санжар Файзиев ва Темур Исмоилов биринчи ғалабасини нишоналаган эди. Энди улар сафига истеъдодли ёш теннисчи Жўрабек Каримов ҳам қўшилди.

Санжар россиялик рақибини тўртинчи бор мағлуб этди

Жўрабек турнирдаги биринчи учрашувини россиялик Роман Блохинга қарши ўтказди ва рақибидан 6:1, 6:0 ҳисобида устун келди.

Теннисчиларимиз иккинчи даврада қуйидаги рақиблари билан беллашади:

Санжар Файзиев - Сергей Бетов (Беларусь)

Темур Исмоилов - Евгений Тюрнев (Россия)

Жўрабек Каримов - Богдан Бобров (Россия)

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!