Ўзбекистоннинг қайси хоккей клуби ВХЛда иштирок этади?

Ҳужжатларга Россия хоккей Федерацияси Президенти Владислав Третьяк ва Ўзбекистон хоккей Федерацияси Президенти Бахтиёр Фозиловлар имзо чекишди. Бу ҳақда ЎХФ расмий сайти хабар бермоқда.

Шартнома турли йўналишлар бўйича келгусидаги ҳамкорлик принципларини белгилаб беради - хоккей бўйича турли ўртоқлик ўйинлари ўтказиш, икки мамлакат ўсмир-ёшлар жамоалари ўртасида мусобақа ва тадбирлар ўтказиш, ҳакамлар ва мураббийларни тайёрлаш ва илмий-методик анжуманлар ташкил этиш. 

Шунингдек, томонлар учрашув давомида болалар хоккейи борасида ҳам фикр алмашишди ва РХФ бу борада ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди. 

Бундан ташқари "Тошкент" хоккей клубининг ВХЛ (Олий Хоккей лигаси) - Ипак йўли кубогида иштирок этиш масаласи муҳокама қилинди ва бу вазифани амалга оширишда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!