Ўзбекистоннинг рақиби хавфли вирус туфайли ўйинни бекор қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жаҳон чемпионатининг “К” гуруҳида Ўзбекистон, Колумбия ва Португалия футболчилари билан рақобатлашадиган Конго Демократик Республикаси миллий терма жамоаси тайёргарлик режасида яна ўзгариш бўлди.

Африкаликлар 9 июнь куни Испаниянинг  Ла-Линеа-де-ла-Консепсьон шаҳрида Чили миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиши керак эди. Эбола вируси хавфи сабаб ушбу ўйин бекор қилинди.

Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Ушбу қарор Ла-Линеа-де-ла-Консепсьон шаҳри мэри Хуан Франко томонидан қабул қилинди. У Эбола вируси билан боғлиқ жиддий хавотирлар сабаб учрашув ўтказилишини тақиқлади.

Манба маълумотига кўра, ҳар икки терма жамоа турнир бошланишига бир неча кун қолганида ўйин учун янги майдон топишга ҳаракат қилмоқда.

Конго терма жамоаси аввалроқ мамлакатда Эбола вируси тарқалиши сабаб “Жаҳон чемпионати-2026”га тайёргарликни вақтинча тўхтатган эди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вазиятни “фавқулодда ҳолат” деб баҳолаган, аммо пандемия деб эълон қилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!