Ўзи ҳам, голи ҳам керак эмас...

  • 22 август, 2021, 19:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” раҳбарияти испаниялик ҳимоячи Эмерик Ляпортни ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунича бошқа жамоага сотиб юбормоқчи.

Tecno

Бу футболчи ички рақобатда Рубен Диаш ва Жон Стоунзга енгилмоқда ва янги мавсумда ҳам  захирада қолиб кетиши мумкин.

“Шаҳарликлар” Ляпортга “Реал” ва “Ювентус”дан қизиқиш борлигини инобатга олган ҳолда, унинг трансфер суммасини 70 миллион евро қилиб белгилади.

Ляпорт Хосеп Гвардиола жамоасига 2018 йилнинг январида “Атлетик”дан трансфер қилинган. Истеъдодли ҳимоячи жорий мавсумни муваффақиятли бошлаб, премьер-лиганинг иккинчи турида “Норвич” дарвозасини ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!