Ўзил АПЛнинг навбатдаги турида ҳам
Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ҳамон жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлгани йўқ. Бу ҳақда London Evening Standard нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра германиялик футболчи АПЛнинг 16-турида “Хаддерсфилд”га қарши кечадиган ўйинни ҳам ўтказиб юбориши мумкин. Унинг белидаги оғриғи ҳалиям безовта қилмоқда. Ҳозир у якка тартибда шуғулланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" - "Хаддерсфилд" учрашуви 8 декабрь куни бўлиб ўтади.