Ўзил "Арсенал"даги жамоадошларига МЮга ўтишини айтди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзилнинг қишки трансферлар даврида “Манчестер Юнайтед” клуби сафига ўтиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли германиялик футболчи аллақачон жамоадошларига МЮга ўтиши ҳақида айтган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзилнинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Маълумот учун, Германия терма жамоаси аъзоси жорий мавсум премьер-лианинг 6та турида майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!