Ўзил Эмерига: Сен - мураббий эмассан
Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил жамоа бош мураббийи Унаи Эмерини қаттиқ танқид қилгани маълум бўлди.
Hurriyet нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли германиялик футболчи “Челси”га (4:1) қарши бўлиб ўтган Европа лигасининг 78-дақиқасида захирага олингач Эмерига: “Сен – мураббий эмассан”, - деб айтган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзил ва Эмери ўртасидаги муносабатлар бутун мавсум давомида ёмон бўлиб келди. Испаниялик мутахассис шу сабабли уни деярли захира футболчисига айлантириб қўйди.
Бундан аввалроқ "Арсенал" раҳбарияти Ўзилни трансферга қўйгани ҳақида хабарлар ҳам тарқалган эди.
Фикрлар