Ўзил Германияда тенгсиз деб топилди
Ads


Лондоннинг “Арсенал” ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил 2016 йил якунлари бўйича мамлакатнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди.

317 мингга киши иштирок этган овоз бериш якунларига кўра, лондонликлар футболчиси 54,5% овоз тўплаб, биринчи ўринни қўлга киритди. Бу борада иккинчи ўрин эса “Реал М” ярим ҳимоячиси Тони Кроос (33,9%) насиб қилган бўлса, “Кёльн” ҳимоячиси Йонас Хектор (4%) кучли учликка якун ясаган.

Mesut Ozil

Мен бу мукофотни олганимдан жуда хурсандман, – дейди Ўзил dfb.de нашрига берган интервьюсида.

Бундан олдин 28 ёшли футболчи ўз фаолияти давомида 2011, 2012, 2013, 2015 йилларда ҳам ушбу совринни қўлга киритган.