Ўзил ўтган мавсумнинг энг “ёмон” футболчиларидан иборат расмий термасидан ўрин олди
Ads

Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Бенедикт Хёведес Marca нашриниг ўтган мавсум (2017/18) бўйича тузиб чиққан энг “ёмон” футболчилардан иборат расмий термасидан ўрин олган.

Хёведес билан бир қаторда ушбу термага дарвозабон Лорис Кариус (“Ливерпуль” / “Бешиктош”), ҳимоячилар Леонардо Бонуччи (“Милан” / “Ювентус”) ва Виктор Линделеф (“Манчестер Юнайтед”), ярим ҳимоячилар Месут Ўзил (“Арсенал”), Уэсли Снейдер (“Ницца” / “Аль-Гарафа”), Тьемуэ Бакайоко (“Челси” / “Милан”) ва Гансо (“Севилья” / “Амьен”), ҳамда шунингдек, ҳужумчилар Алексис Санчес (“Арсенал” / “Манчестер Юнайтед”), Келечи Ихеаначо (“Лестер”) ва Лусиано Вьетто (“Атлетико” / “Валенсия” / “Фулхэм”) ўрин олишган.