Ўзил ва Санчес Венгерни нимага ишонтиришди?
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгернинг сўзларига кўра жамоа етакчилари Месут Ўзил ва Алексис Санчеслар “канонирлар” сафидан кетишни режалаштиришмаяпти.

“Алексис ва Ўзил мени жамоада қолишларига ишонтиришди. Улар ўз сўзида турадиган футболчилар. Уларнинг биз билан янги шартнома имзолашларига ишонаман”, - дейди франциялик мутахассис Metro нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзил ва Санчесларнинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Аввалроқ, Арсен Венгернинг ҳам "тўпчилар" билан амалдаги шартномаси баҳорда ниҳоясига етиши ҳақида хабар берган эдик.