Ўзилнинг "Арсенал"даги тақдири аниқ
"Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзилнинг агенти Эркут Согут мижози “канонирлар” билан шартномани узайтирмаслигини айтди.
“Месутнинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади. Бу борада ҳеч нарса ўзгармайди. Кейин нима бўлишини эса вақт кўрсатади. У шартнома тугаганда 32 ёшда бўлади ва шу боис яна бир неча йил ўйнаши мумкин. У оиласи билан маслаҳатлашган ҳолда қарор қабул қилади. “Фенербахче”нинг қизиқиши ҳақида эса ҳеч нарса билмайман”, - дейди агент.
Ўзил “Арсенал” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 23 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар