ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси йиғилишида қандай масалалар кўриб чиқилди?
16 декабрь куни ЎзПФЛ Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
• “Суперлига ва Про лига регламенти” лойиҳаси;
• Суперлига формати ва Про лигага киритилаётган ўзгаришлар масаласи;
• 2023-йилги мавсум тақвими лойиҳаси;
• 2023-йилги мусобақалар учун қатнашчилик бадали, мусобақага қўшилиш бадали, легионер футболчилар ва хорижлик мутахассисларни рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов миқдори;
• ЎзПФЛ ҳисобидаги ундиришнинг имкони мавжуд бўлмаган қарзлардан воз кечиш ва уни ҳисобдан чиқариш масаласи;
• мусобақалар қатнашчиларига ЎзПФЛ томонидан тақдим этиладиган тўплар масаласи;
• Hawk-Eye Innovations ва ЎФА ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ ВАР тизимининг 2023-йил учун лицензияси тўловини тўлаб бериш масаласи;
• ЎзПФЛнинг Жаҳон профессионал футбол лигалари ассоциацияси аъзосига айланиши масаласи.
Ижроқўм йиғилишида унинг 9 аъзосидан 8 нафари иштирок этди. Аъзолар орасидан Азиза Татлимуратова айни вақтда Қатарда бўлиб турганидан келиб чиқиб, йиғилишда иштирок эта олмади.
Бугун кун давомида Ижроқўм йиғилишида кўриб чиқилган масалаларга батафсил тўхталиб ўтилади.
Фикрлар