ЎзПФЛ журналистлар иштирокида матбуот анжумани ўтказади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сон фармонининг 5-бандига асосан, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинган бўлиб, мазкур индекс нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар ва бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан тузилиши белгиланган. Шу мақсадда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўз фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотларни тегишли давлат органлари билан биргаликда кенг жамоатчиликка ҳам тақдим этиш кўзда тутилган.
Шундан келиб чиқиб, шу йилнинг 4 февраль куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот анжумани ташкил қилишни режалаштирди. ЎзПФЛ ўтган йили “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”да кўрсатилган барча мусобақаларни ўтказишга эришди. Шунингдек, “2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”ни тасдиқлади. 4 февраль санасида шу ва унинг атрофида юзага келаётган саволларга жавоб қайтариш режалаштирилган.
Журналистлар билан учрашув чоғида футболчи ва мураббийлар билан тузилаётган меҳнат шартномалари, уларни рўйхатдан ўтказишда ЎзПФЛ позицияси, мусобақалар, ҳакамлар, футболга кириб келаётган янги техникалар учун чиқимлар ҳамда уларнинг манбаси, бугунги кунда олиб борилаётган масалаларга атрофлича тўхталинади.
ЎзПФЛ матбуот хизмати
Фикрлар