ЎзПФЛ “Суперлига ва Про лига регламенти”ни жамоатчилик учун тақдим этди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2020 йилдан бошлаб Суперлига ҳамда Про лига клублари учун босқичма-босқич талаб қўйиб келганидан хабарингиз бор. Унинг якуний босқичи сифатида 2023 йилга келиб айнан шу икки лига учун умумий регламент қолган мусобақалардан ажратиб олинди.

Мазкур регламент Лига Ижроия қўмитасининг 2022 йил 16 декабрдаги йиғилиши орқали маъқулланган ҳамда Суперлига ва Про лига клубларига тақдим этилган. Фақатгина Про лига форматини ўзида акс эттирган 7-боб Ижроқўм айрим футбол клубларига январ ойининг 21 санасига қадар муҳлат берганидан келиб чиқиб, тўлдирилмаганди. Лига 25 январ куни Про лигада 11 та жамоа кураш олиб бориши ҳақида маълумот тақдим этди ва шу асосда регламент бўйича ишни тўлиқ якунлади.

“Суперлига ва Про лига регламенти”нинг ўзбек тилидаги талқини билан мана шу ҳавола орқали танишиш имконияти мавжуд. Унинг инглиз тилидаги кўриниши ҳам тез орада сайтга жойлаштирилади. “Ўзбекистон кубоги, Суперкубоги ва ўтиш ўйинлари регламенти” ҳамда “Биринчи лига регламенти” тез орада жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!