Пакьяонинг ашаддий рақиблари рингда учрашиши мумкин
Ads

Тўрт вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Хуан Мануэль Маркес яқинда филиппинлик Мэнни Пакьяони мағлуб қилган австралиялик Жефф Хорн жангларига жиддий қизиқаётганини маълум қилган. Аммо олдинига мексикалик боксчи ўз имкониятларини синаб кўриш мақсадида августда рингга чиқишни режалаштирган.

Мен Хорннинг нимага қодирлигини кўрдим, аммо ҳозир мен бўлажак жангимга диққатимни қаратганман. Ҳар қандай ҳолатда декабрь ойида Мигел Котто ёки Хорн билан учрашишни истайман. Сабаби нималарга қодирлигимни билиб олишим керак.

В Zanfer Promotions санани 19 август кунга белгилаган эди ва рингга қайтишга тайёргарлик кўряпман. Умид қиламанки, тезда рақиб ва жанг ўтказилиш жойини билиб оламан, – дейди Маркес BoxingScene нашрига.