Палмер бу борада Европа Топ-5 лигасининг энг зўри бўлиб турибди

"Челси" ва Англия терма жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Коул Палмер 2023 йил сентябрида Лондон клубидаги дебютидан бери топ-5 лигада энг яхши ассистент бўлиб келмоқда. Бу ҳақда "Opta Sports" хабар берди.

Коул Палмер "Челси" учун АПЛда 15 та голли узатмани амалга оширди. Коул "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда ҳам голли узатмани амалга оширди. Аввалги турда у "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда учта голли узатмани амалга оширди. Янги мавсумда ярим ҳимоячи аллақачон тўртта голли узатмани амалга оширишга улгурди.

Маълумот учун, Палмер ўтган мавсумда клуб сафида барча турнирларда 46 та ўйин ўтказиб, 25 гол ва 15 голга ассистентлик қилган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, ярим ҳимоячининг нархи 80 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!