
Палмер: "Ямаль шунчаки ақлдан озган"
"Челси"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Палмер "Барселона" юлдузи Ямални дунёнинг энг яхши футболчиси деб атади.
“Ҳақиқатдан ақлдан озган ўйинчидир. Бу мавсумда Ламин билан кўп кўришмаган бўлсак ҳам, лекин Евро финалида унга қарши ўйнадим. Ушбу вазиятдан сўнг эса шунчаки унга қараб, у ҳақиқий ақлбовар қилмас ўйинчилигини ҳис қилдим" - деди, англиялик юлдуз.
Эслатиб ўтамиз, Коул Палмер "Евро-2024"нинг финал баҳсида гол урган бўлсада, Англия терма жамоаси мағлубиятга учраган эди.
Фикрлар