Пара енгил атлетикачимиз бронза медалини қўлга киритди
Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Наталия Семёнова Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда ўтказилаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларида совриндор бўлди.
F55/56 тоифасидаги найза улоқтириш беллашувларида иштирок этган юртдошимиз 16.88. м натижа билан делегациямиз ҳисобига бронза медалини тақдим этди.
Олтин: Мотаҳиян Ҳашемие (Эрон) - 22.45
Кумуш: Моради Зейнаб (Эрон) - 21.98
Бронза: Наталия Семёнова (Ўзбекистон) - 16.88.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.



Фикрлар