Пара шахмат: Осиё чемпиони муносиб тақдирланди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 24-26 июнь кунлари Торнело онлайн платформасида 20 ёшгача бўлган заиф кўрувчи ва кўзи ожиз шахматчилар ўртасида бўлиб ўтган пара шахмат бўйича Осиё чемпионатида Ахадхон Кимсанбоев ғолибликни қўлга киритган эди.

Матонатли спортчимиз бугун Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан муносиб тақдирлади. Маросимда қўмита раиси ўринбосари О.Эргашев, Ўзбекистон кўзи ожизлар спорти федерацияси раиси М.Маматхонов иштирок этди ва Ахадхонни қўмита раҳбарияти номидан самимий муборакбод этиб, келажакдаги фаолиятида улкан зафарлар тилади. Ўз навбатида Ахадхон ҳам яратилган улкан имкониятлар учун давлатимиз раҳбарига, шунингдек, Миллий паралимпия қўмитасига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Қувонарлиси, Ахадхон Кимсанбоев яна бир истеъдодли пара шахматчимиз Дурдона Жумонова билан бирга жорий йилнинг 10-17 июль кунлари Франциянинг Кастеландаре шаҳрида заиф кўрувчи ва кўзи ожиз спортчилар ўртасида ўтказиладиган пара шахмат бўйича жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Ушбу дунё биринчилигида ҳамюртларимизга омад тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!