Пара стол теннисчиларимиз илк халқаро мусобақага йўл олди

  • 21 Jun 09:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Ping-Pong
BEPUL PROPAN

Юртимизда янги ривожланиб бораётган истиқболли спорт турларидан бири бу пара стол теннисидир.

Бугун пара стон тенниси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари илк халқаро мусобақага йўл олди. Аниқроғи, вакилларимиз 21-25 июнь кунлари Чехиянинг Острава шаҳрида бўлиб ўтадиган Чехия очиқ чемпионатида иштирок этишади. Таъкидлаш керакки, ушбу мусобақа Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари бериши билан янада аҳамиятлидир.

Чехиядаги турнирда мамлакатимиз шарафини икки нафар спортчи – Расул Атамурадов ҳамда Иззат Хамраев ҳимоя қилади.

Comments

You must be logged in to commet!