Пара сузувчиларимиз Польшадан медаллар шодаси билан қайтишмоқда

Хабарингиз бор бундан бир неча кун муқаддам Ўзбекистон Пара сузиш терма жамоаси 22-25 ноябрь кунлари Польша очиқ чемпионатида иштирок этиш учун жўнаб кетгани ҳақида маълум қилган эдик.

Щецин шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада дунёнинг 17 та мамлакатидан жами 380 нафар спортчи иштирок этди. Қувонарлиси, 9 та пара сузувчи билан қатнашган терма жамоамиз 9 та олтин ва 5 та кумуш медални қўлга киритди. Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа мезбони Польша терма жамоасидан сўнг умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Фирдавс Мусабеков – 2 та олтин

Кирилл Панков – 1 та олтин

Музаффар Турсунхўжаев – 1 та олтин, 2 та кумуш

Шохсанам Тошпўлатова – 3 та олтин, 1 та кумуш

Нигора Мирзохидова – 2 та олтин, 2 та кумуш

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!