Парадзюдочиларимиз Боку Гран-присида иштирок этишади

Хабар берганимиздек, 10-12 май кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа якунига етгач, паралимпия дзюдоси бўйича Гран-при турнири ўтказилади. 

Мазкур мусобақа ҳам Токио-2020 Паралимпия ўйинлари рейтинг очколарини тақдим этиши билан аҳамиятли. Шундай экан терма жамоамиз мазкур мусобақада асосий таркиб вакиллари билан иштирок этишади. Делегациямиз айни пайтда Боку шаҳрига етиб боришди. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. Таркиб қуйидагича:

Эркаклар:
-60 кг: Шерзод Намозов
-66 кг: Ўткиржон Ниғматов
-73 кг: Феруз Саидов
-81 кг: Давурхон Кароматов
-100 кг: Шариф Ҳалилов
+100 кг: Ширин Шарипов
Аёллар:
-48 кг: Ёқутхон Ҳалилова ва Лобар Хуррамова
-52 кг: Севинч Салаева
-57 кг: Парвина Самандарова
-63 кг: Нафиса Шерипбоева
-70 кг: Васила Алибоева
+70 кг: Ҳайитжон Алимова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!