Парагвай терма жамоасига янги мураббий тайинланди
Ads

Парагвай терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра энди ушбу терма жамоага 57 ёшли колумбиялик мутахассис Хуан Карлос Осорио устозлик қилади. У парагвайликлар билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Парагвай терма жамоасига бундан аввал Франсиско Арсе устозлик қилган эди. Осорионинг сўнгги иш жойи эса Мексика терма жамоаси бўлган.