Паралимпия. Икки нафар пара сузувчимиз жаҳон сериясида шоҳсупага кўтарилди

Жорий йилнинг 7-9 июнь кунлари Франциянинг Лимож шаҳрида пара сузиш бўйича жаҳон сериясига кирувчи халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, ушбу мусобақада икки нафар вакилимиз совринли ўринларни эгалллади. Жумладан, аёллар ўртасида S13 классида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш баҳсларида стартга чиққан ҳамюртимиз Муслима Одилова барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда олтин медалга сазовор бўлган бўлса, 200 метр масофага комплекс усулда сузиш бўйича финалда Шохсанам Тошпўлатова маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва делегациямиз ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!